1 майдан тонировка нархлари арзонлашадими? (Расмий муносабат)

1 майдан тонировка нархлари арзонлашадими? (Расмий муносабат)

1 майдан тонировка нархлари арзонлашиши ҳақидаги хабарларни ЙҲХХ рад этди.

Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда 1 майдан «тонировка» рухсатномаси нархи 412 минг сўм бўлиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий муносабат билдирган.

Идора маълумотига кўра, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва амалдаги тартиб ўзгармаган. Ҳозирда ойналарни қорайтириш рухсатномаси нархи БҲМнинг 8 баравари бўлиб, 3 млн 296 минг сўмни ташкил этади.

Шу билан бирга, ёз мавсумида нархни 412 минг сўмгача тушириш бўйича таклиф муҳокама қилинган, бироқ у ҳали қонуний кучга эга бўлмаган ва амалиётга жорий этилмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: