Россия тозза нафсини қўйиб юборди!..
Молия вазирлиги ташаббусига кўра, фуқароликни олиш ва ундан чиқиш нархи 4 200 рублдан 50 000 рублгача, деярли 12 баробар ошиши мумкин. Шунингдек, қуйидагиларни ошириш таклиф этилмоқда:
▪️мамлакатга кириш учун таклифномани расмийлаштириш — 960 рублдан 8 000 рублгача;
▪️визалар — 1 200 дан 2 000 рублгача, кўп марталик — 6 000 рублгача;
▪️вақтинча яшаш учун рухсатнома — 15 000 рублгача (1920 рубл ўрнига);
▪️доимий яшаш гувоҳномаси — 30 000 рублгача (6 000 рубл ўрнига).
Шунингдек, хорижий ишчиларни жалб этиш учун тўлов 15 000 рублгача ошиши мумкин.
