Яқин Шарқда яна уруш ҳавоси: Трамп Эрон таклифидан норози
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон томонидан илгари сурилган сўнгги таклифдан норозилигини билдирди. Гап можарони босқичма-босқич ҳал қилиш ва айрим масалаларни, жумладан ядровий дастурни кейинги босқичга қолдириш ҳақида бормоқда.
Маълумотларга кўра, Эрон Вашингтонга урушни тўхтатиш бўйича янги шартлар таклиф қилган. Унда аввал ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, кейин эса Ҳормуз бўғози билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
Бироқ АҚШ бу ёндашувни етарли деб ҳисобламаяпти. Дональд Трамп маъмурияти Эроннинг таклифини муаммони чўзишга уриниш сифатида баҳоламоқда.
Сўнгги вазият фондида Яқин Шарқда кескинлик яна кучайиб, ҳарбий қарама-қаршилик хавфи сақланиб қолмоқда.
