РОССИЯДА МИГРАНТЛАР УЧУН ЯНГИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

РОССИЯДА МИГРАНТЛАР УЧУН ЯНГИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Россия ҳукумати мигрантлар устидан назоратни кескин кучайтиришни режалаштирмоқда. Эндиликда ҳар бир ишчи ҳали чегарадан ўтмасидан олдин унинг учун махсус рақамли профил яратилади. Ушбу профилда фуқаронинг ҳужжатлари, малакаси ва биометрик маълумотлари жамланади.

​Янги тартибга кўра, мигрант қаерда яшаши ва ишлашини олдиндан аниқ кўрсатиши шарт. Агар у уй ижарасини тўламаса ёки расмий ишсиз қолса, бу ҳолат автоматик равишда депортация қилиш учун асос бўлади. Хуллас, ҳар бир қадам шаффоф бўлиши ва қатъий назорат қилиниши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: