Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади
АҚШ Эронга қарши ҳарбий операция доирасида тахминан 25 миллиард доллар сарфлаган. Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.
Унинг айтишича, ушбу маблағлар Конгрессдаги эшитувлар давомида очиқланган. Хёрстнинг таъкидлашича, харажатларнинг асосий қисми ўқ-дориларга тўғри келади.
Маълумотларга кўра, бу сумма АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари қанчалик қимматга тушаётганини кўрсатади.
