Уялмайсизми?» демасангиз айтаман

Уялмайсизми?» демасангиз айтаман

Хижолат бўлсангиз, қолганини ўқиманг.
Мусофирхонани, квартираларни эр-хотинларга бераман. Албатта никоҳини, ЗАГСларини жиддий суриштираман. Ҳаммаси жойида. «Хўп, нима бўлибди? Мусофирлар келадида» дегандирсиз. Қизиқ томони шунда. Келадиганлар мусофирлар эмас, Тошкентда доимий яшайдиганлар.
Мендан икки сабаб билан квартира сўрашади:
1. Ёш эр-хотин, лекин бирга эмас, бир-бирига ташна. Қайнонами, қайнотами, ишқилиб келинни сиғдиришмаган. Никоҳ узилмаган, йигит бошқа хотин қилмаган. Ота-онасидан ҳам кеча олмайди, муроса топа олмайди. Иложсиз, кўришиб туришади…;
2. Бу тоифа ёш эмас, 30-40 ёш атрофидаги жуфтликлар. Бирининг вазияти «домчилик, бир хонада яшаймиз, болалар катта бўлиб қолди-да…», иккинчиси «вилоятдан келиб икки хона уй олганимга 15 йил бўлди. Бирор кун, ишонинг, бирор кун меҳмон йўқ куним йўқ…».
Шунақа қилиб беш-олтитаси «доимий мижоз»лар бўлиб қолишган. Билмадим, бу ҳам бир савоб бўлса керак-да…
Аброр Зоҳидов
Дўстларингизга ҳам юборинг: