Пентагон яқинида пиццага талаб 300 фоиздан ортиб кетди
АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) қароргоҳи яқинидаги бир нечта пиццерияларда пиццага бўлган буюртмалар сони кескин ошгани кузатилмоқда.
«Pentagon Pizza Index» порталининг Тошкент вақти билан соат 22:25 даги маълумотларига кўра, «Papa Johns» тармоғидаги ресторанда талаб одатдагидан 313 фоизга юқори бўлган.
«We, the Pizza» ресторанида эса талаб 147 фоизга ошган.
