Болалар учун ўйин майдончалари бўлиши мажбурий қилинмоқда

Болалар учун ўйин майдончалари бўлиши мажбурий қилинмоқда

Ҳужжатга кўра, аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш талаблари кучайтирилди. Сўнгги ўзгартишларга кўра, кўп квартирали уйлар атрофида аҳоли учун янада қулай ва тартибли муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги талаблар уйларга туташ ер участкаларини самарали ташкил этиш, уларни ободонлаштириш ва барча ёш тоифалари учун мос инфратузилмани шакллантиришни назарда тутади.

Аввало, бошқарув органлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида уйлар ёнида ўриндиқлар ўрнатиши, шунингдек белгиланган масофада чиқиндиларни ажратиб ташлаш учун махсус жойларни ташкил қилиши шарт.

Шу билан бирга, уйларга туташ ер участкаларида умумий фойдаланиш учун мўлжалланган бир қатор майдончалар бўлиши белгиланди. Жумладан, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун ўйин майдончалари, катталар дам олиши учун ҳудудлар ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш учун шароитлар яратилиши лозим. Бундан ташқари, маиший чиқиндиларни йиғиш учун махсус жойлар, уй ҳайвонларини сайр қилдириш учун ҳудудлар ҳамда велосипед, самокат ва аравачалар каби воситаларни сақлаш учун жойлар ташкил этилиши керак.

Уйларга туташ ер участкалари ва инфратузилма объектлари дарахтлар ва ўсимликларни суғориш, йўлаклар ва тротуарларни парвариш қилиш учун зарур муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозланиши шарт. Шунингдек, ҳудудларда замонавий электр ёритиш тизимлари бўлиши талаб этилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: