Украинадан “олиб чиқилган” дон ортилган кема Исроил портига киритилмади
Украина томонининг даъвосига кўра, Россия томонидан Украинадан олиб чиқилган донни ташиган кема Исроил портига киритилмади ва орқага қайтарилди.
Исроил дон импортчилари ассоциацияси маълум қилишича, Хайфа портига йўл олган Россия юк кемасини қабул қилишдан бош тортилишига тўғри келган.
Маълумотларга кўра, қарор доннинг келиб чиқишига оид баҳслар сабаб қабул қилинган.
