Хитойликлар энди дунёдаги энг паст бўйли халқ эмас — The Lancet
Тадқиқот шуни кўрсатдики, сўнгги ўн йилликларда Хитой 200 дан ортиқ мамлакатлар орасида ўсмирларнинг бўйи бўйича энг сезиларли ўсишлардан бирини кўрсатди. Олимлар буни болаларнинг ўсиши ва ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатадиган овқатланиш, соғлиқни сақлаш ва яшаш шароитларининг яхшиланиши билан боғлашади.
