Кофе қаришни секинлаштиради

Кофе қаришни секинлаштиради

Кофе қаришни секинлаштиради ва саратонга қарши курашади — олимлар ҳужайраларни «ёшартириш» механизмини қаҳва донларида топишди. Бу борада Техас A&M университети олимлари ўтказган тадқиқот натижалари эълон қилинди.

 

Олимлар кофе таркибидаги моддалар организмдаги NR4A1 деб аталадиган махсус рецептор-оқсилни фаоллаштиришини аниқлашди. Бу оқсил ҳужайраларни стрессдан ҳимоя қилиш, яллиғланишни камайтириш ва шикастланган тўқималарни тиклашда муҳим рол ўйнайди.

 

Қаҳва таркибидаги кофеин эмас, балки полифеноллар (масалан, кофеин ва хлороген кислоталари) NR4A1 билан боғланиб, ҳужайраларнинг қариш жараёнини секинлаштиради.

 

Лаборатория шароитида ўтказилган тажрибалар кофе экстрактлари ушбу оқсил орқали саратон ҳужайраларининг ўсишини секинлаштиришини кўрсатди.

 

Бошқа тадқиқотларда эса кунига 3-4 маҳал қаҳва ичиш биологик қаришни 5 йилгача секинлаштириши мумкинлигини таъкидламоқда.

 

Сўнгги тадқиқотларга ишонадиган бўлсак, қаҳва фақат тетиклаштирувчи ичимлик эмас, балки ҳужайра даражасида тикланиш жараёнларини ишга туширувчи восита экани илмий исботини топмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: