АҚШ террор давлати эмас эди, шекелли!..

АҚШ террор давлати эмас эди, шекелли!..

АҚШ ҳарбийлари иккита фуқаролик юк кемасини Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) ҳарбий-денгиз кучлари катерлари билан адаштириб юбориб,  ўққа тутди. Бу ҳақда 5 май куни Tasnim агентлиги ҳарбий манбага таяниб хабар берди.

«Америка ҳарбийларининг олтита Эрон тезюрар катерига ҳужум қилгани ҳақидаги ёлғон баёнотидан сўнг — чунки ИИМКнинг бирорта жанговар кемаси шикастланмаган эди — маҳаллий манбалардан ушбу маълумотнинг ҳақиқийлиги текширилди. Натижада тажовузкор Америка кучлари ичида одамлар бўлган иккита кичик қайиққа ҳужум қилгани  аниқланди», — дейилади агентликнинг Telegram-каналидаги хабарда.

Агентлик маълумотларига кўра, беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: