ТЕЗКОР: Урра!!! Москвада интернет бутунлай ўчирилди!!!
Пойтахтнинг қатор туманларида мобил алоқа бутунлай бўғиб қўйилди, ҳатто «оқ рўйхат»га киритилган сервислар ҳам ишламай қолди. Гувоҳлар LTE алоқаси йўқлиги ва шунга ўхшаш муаммолар бўйича оммавий шикоятлар ҳақида хабар бермоқда.
Интернетнинг блокланиши такси хизмати ишини ҳам бутунлай фалаж қилди: ҳайдовчи ва мижозларда тармоқ йўқлиги сабабли иловалар орқали машина чақиришнинг деярли имкони бўлмаяпти.
Москваликларга мазза. Энди таниш-билишларини уйларига бориб зиёрат қилишади. Салом-аликни юзма-юз қилишади. Газета, журнал ўқишади. Одобли-ахлоқли бўлишади. Қани энди бизда ҳам шундай бўлса?! Такси?! Чепуха. Икки кунда изига тушади. Муҳими, одам одамийликка қайтади… Қолган ҳамма нарсага бир пастда кўникиш мумкин…
