Макрон аралашув айбловларини рад этди

Макрон аралашув айбловларини рад этди

Эммануэль Макрон Арманистон ва Молдовадаги сиёсий кучларни қўллаб-қувватлашини аралашув деб ҳисобламаслигини билдирди.

Бу ҳақда у Никол Пашинян билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтди.

Макроннинг таъкидлашича, яширин тарзда ахборот манипуляцияси орқали мамлакат ички ишларига таъсир ўтказиш билан очиқ сиёсий позиция билдириш ўртасида фарқ бор.

Шунингдек, у Франция раҳбари сифатида ишончли ҳамкорларни қўллаб-қувватлаш учун жавобгар эканини таъкидлаб, Майя Сандуни мисол сифатида келтирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: