Нима, ўлганларда ошқозон йўқми?!

Нима, ўлганларда ошқозон йўқми?!

АҚШда 186 минг нафар вафот этган фуқаро озиқ-овқат талонларини олишда давом этмоқда. Бу ҳақда 5 май куни АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Айова штатидаги митингда маълум қилди.

«Бизда 186 минг нафар оламдан ўтган одамлар озиқ-овқат талонларини олишмоқда», — деди Вэнс.

Вэнс ўз сўзлари одамлардан озиқ-овқат талонларини тортиб олиш чақириғидек туюлиши мумкинлиги ҳақида ҳазил қилди, бироқ у шунчаки бу талонларни ўлганлардан қайтариб олиш кераклигини назарда тутганини таъкидлади.

Бундан ташқари, АҚШда яна 355 минг фуқаро ижтимоий нафақаларни икки баравар миқдорда олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 2025 йилнинг февралида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳукумати 200 ва ундан катта ёшдаги одамларга тўловлар учун миллионлаб доллар сарфлаётганини қайд этган эди. Реестрда 140 ёшдан 149 ёшгача бўлган 3,5 миллион америкалик, шунингдек, 150 ёшдан ошган 1,3 миллион киши рўйхатда туради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: