Рақамли технологиялар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Султонов Айубхон Орифхон ўғли Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Айубхон Султонов Буюк Британиядаги Cardiff Metropolitan University‘да таҳсил олган.
У меҳнат фаолияти давомида Рақамли технологиялар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект департаментида ҳам фаолият юритган.
