Киев Россия зарбаларига мутаносиб жавоб қайтаради

Киев Россия зарбаларига мутаносиб жавоб қайтаради

Мамлакат президенти Россия армияси кун бошидан бери Украинага дронлар, ракеталар ва авиабомбалар билан зарба бераётганини маълум қилди. Харков, Суми, Донецк ва Херсон вилоятларида фуқаролик объектларига жиддий зарар етказилган.

«Буларнинг барчаси Москва ўт очишни тўхтатиш имкониятини жиддий кўриб чиқмаётганидан далолат беради. Россия раҳбариятини ташвишга солаётган ягона нарса — Қизил майдондаги қисқа муддатли сукунатдир. Улар одамларни ўлдиришда давом этишяпти ва Москванинг бир қисмидаги бир неча соатлик тинчлик ҳақида мутлақо ноадекват тарзда қайғурмоқда.

Украина адолатли йўл тутади. Биз 6 майнинг ярим тунидан бошлаб сукунат режимини таклиф қилган эдик. Кеча ва бугун ушбу режим Москва томонидан бузилди. Россия зарбаларига жавобан бизнинг узоқ масофали зарбаларимиз бўлади. Россиянинг дипломатияга тайёрлигига жавобан эса дипломатия йўлидан борамиз», — деб ёзади Зеленский ўзининг Telegram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: