Европа Иттифоқи Молдова мудофаа салоҳиятини кучайтиришга 120 миллион евро ажратмоқчи
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Европа тинчлик фондидан Молдова мудофаа соҳасини ривожлантириш мақсадида 120 миллион евро миқдорида маблағ ажратишни таклиф қилди.
Евроиттифоқ ушбу фонд орқали ҳарбий амалиётлар ва учинчи давлатларга қурол етказиб беришни молиялаштиради.
Шунингдек, Каллас агар Россия билан Украина масаласи бўйича музокаралар бўлиб ўтса, Брюссел Днестрбўйидан рус ҳарбиялари олиб чиқилишини талаб қилишини ҳам билдирди.
