Словакия бош вазири: Украина можароси якунига яқинлашмоқда
Словакия бош вазири Роберт Фицо Украинадаги можаро якун топишига оз қолганини билдирган.
Унинг таъкидлашича, асосий йўл — мулоқот ва музокаралар.
“Мен президент Путинга етказмоқчи бўлган асосий хабарим — мулоқот. Биз учрашишимиз ва биргаликда гаплашишимиз зарур. Мен ҳар қандай турдаги сулҳнинг қатъий тарафдориман. Стол атрофида ўтириб музокара олиб бориш урушдан минг марта афзал,” — деди Фицо.
У шунингдек, сиёсий масалаларни фақат дипломатик йўл билан ҳал қилиш муҳимлигини таъкидлади.
