“Тайсон” номи билан танилган спортчи ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина бошқаргани аниқланди

“Тайсон” номи билан танилган спортчи ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина бошқаргани аниқланди

Қашқадарё вилоятида ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатланган “Kia Sonet” ҳайдовчиси тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Дастлаб, ЙПХ ходими томонидан берилган ишорага бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган ҳайдовчи кейинчалик тўхтатиб олинди. Текширув давомида маълум бўлишича, автомобилни бошқариб бораётган, спорт оламида “Тайсон” тахаллуси билан танилган MMA жангчиси Ж.Ж.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.
Спортчи ушбу ҳолат юзасидан қуйидагича фикр билдирди:

“Яқинда гувоҳнома олишни режалаштирган эдим. Машғулотлар ва мусобақалар билан бўлиб, бунга вақт топа олмадим. Қонун барча учун баробар. Қилган ишимдан афсусдаман ва бошқаларга ҳам қонунларга бўйсунишни, қоидаларга риоя қилишни тавсия қиламан”.
Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомобил вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: