ТЕЗКОР
Миш-мишларга чек қўйилди. Эрон Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий соғ-саломат ва Эрондаги бутун ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб турибди. У Исроил билан уруш марказида қолмоқда ва АҚШ ташвиқотига қарамай, Қўшма Штатлар билан билвосита алоқаларни давом эттирмоқда, деб хабар беради CNN.
CNN хабарига кўра, Хоманаий махфий жойдан туриб маслаҳатлашувларни давом эттирмоқда. Маълумотларга кўра, у ҳеч қандай электрон алоқа воситаларидан фойдаланмаяпти ва ўз кўрсатмаларини фақат у билан учрашишга ваколатли шахслар орқали ёки ёзма хабарлар воситасида етказмоқда.
Олий раҳнамо девони протокол бўлими раҳбари Маэр Ҳуссайнийнинг сўзларига кўра, Эрон етакчиси «соғлом». Шунга қарамай, Ҳуссайний раҳнамонинг «қулоғи орқасида парчадан қолган тирналиш» борлигини тан олган.
