Эрон Президенти душман олдида бош эгмаслигини ва музокаралар шартини маълум қилди

Эрон Президенти душман олдида бош эгмаслигини ва музокаралар шартини маълум қилди

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиан Теҳрон «душман олдида бош эгиш» ниятида эмаслигини, эҳтимолий музокаралар эса таслим бўлиш ёки мамлакат миллий манфаатларидан воз кечишни англатмаслигини маълум қилди.

«Биз ҳеч қачон душман олдида бош эгмаймиз, агар гап мулоқот ёки музокаралар ҳақида кетса, бу таслим бўлиш ёки чекиниш дегани эмас. Аксинча, мақсад — Эрон халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва миллий манфаатларни қатъият билан ҳимоя қилишдан иборат», — деб ёзди у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: