Боливияда президент истеъфосини талаб қилиб намойиш бошланди
Пойтахт Ла Пас кўчаларида 14 май куни кучли портлаш овозлари эшитилди. Кончилар, деҳқонлар ва касаба уюшмалари марказчи президент Родриго Паснинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Мамлакатда АҚШ доллари тақчиллиги ва энергия ишлаб чиқариш ҳажми камайгани сабабли иқтисодий инқироз кучайган.
