Москва “Толибон” билан тўлақонли шерикликни йўлга қўймоқда — Россия Хавфсизлик кенгаши котиби
«Москва Кобул билан сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Минтақа давлатларини ҳам Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан алоқаларни чуқурлаштиришга чақирамиз», — деди у.
Шойгу, шунингдек, Россия АҚШ ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистонга қайтишини “мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат” деб ҳисоблашини таъкидлади.
