Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Ана шундай мустаҳкам пойдевор асосида ривожланаётган Истанбул жорий йилнинг 13–16 май кунлари илк бор Глобал Дизайн форумига мезбонлик қилмоқда. Форум Туркия туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги ҳамда бошқа халқаро ҳамкорлар кўмагида ўтказилиб, Истанбулнинг дизайн маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Глобал Дизайн форуми 15 йилдан бери Victoria & Albert музейи томонидан Лондон Дизайн фестивали доирасида ўтказилиб келинмоқда ва бугунги кунда дизайн соҳасида халқаро миқёсдаги етакчи фикр алмашув платформаларидан бирига айланган.
Истанбул Глобал Дизайн форуми оддий тадбирлар дастури эмас, балки шаҳар ичида кечадиган ўзига хос перформансдир ва у тўртта турли тажриба қатламлари орқали очиб берилади. Дастурнинг биринчи босқичи “Placemaking” бўлиб, унда Топкапи мажмуаси ва Тарихий яриморолда вақтинчалик дизайн инсталляциялари ўрнатилиб, шаҳар гўё очиқ дизайн лабораториясига айлантирилади. “Rethinking” йўналиши эса Истанбул боғ маданиятини янгича талқин этишга қаратилган халқаро танловни ўз ичига олади.
Икки кун давом этадиган сессиялар, тақдимотлар ва муҳокамалар эса халқаро ҳамда маҳаллий дизайнерлар, мутафаккирлар ва рассомларни бир майдонга жамлайди.
Истанбул: санъат, маданият ва дизайннинг бетакрор маркази
Истанбул асрлар давомида турли цивилизация ва маданиятлар туташган маскан сифатида шаклланиб, ўзининг бетакрор руҳи билан санъаткорлар ва дизайнерлар учун илҳом манбаи бўлиб келмоқда. Бу шаҳар тарихий мерос, анъанавий ҳунармандчилик ва замонавий дизайн уйғунлашган ноёб макон сифатида алоҳида ажралиб туради.
Бугунги кунда Истанбул янги авлод ижодкорлари ҳамда нуфузли маданий муассасаларни жамланган йирик марказдир. Унинг серқирра ва жонли ижодий муҳити эса Istanbul Biennali, Contemporary Istanbul, Истанбул мусиқа фестивали, CI Bloom ва Истанбул кинофестивали каби йирик халқаро тадбирлар ҳамда мустақил санъат ташаббуслари орқали янада бойимоқда.
Шаҳар ижодий муҳитини тўлиқ ҳис этиш учун уни шошилмасдан, аста-секин кашф этиш лозим. Зеро, Истанбул ўзининг меъморий дурдоналари, шаҳар ритмини белгиловчи тарихий манзаралари ҳамда анъана ва замонавийлик уйғунлашган маҳаллалари билан бой ва ранг-баранг тажриба тақдим этади.
