Китоб ўқиш ва музейларга бориш қаришни секинлаштиради

Китоб ўқиш ва музейларга бориш қаришни секинлаштиради

Китоб ўқиш ва музейларга бориш қаришни секинлаштиради — University College London олимлари шундай хулосага келишди.

 

Тадқиқотчилар 3500 кишининг маълумотларини таҳлил қилиб, мунтазам китоб ўқийдиган, мусиқа тинглайдиган, кўргазма ёки музейларга борадиган одамлар биологик жиҳатдан секинроқ қаришини аниқлашди.

 

Таъсири бўйича бу жисмоний машғулотлар билан қиёсланадиган даражада бўлиб чиқди. Ҳафтада камида бир марта «маданий ҳордиқ» чиқарганларнинг қариш тезлиги тахминан 4 фоизга пастроқ бўлган. Олимлар буни санъатнинг бир вақтнинг ўзида мияга ва ҳиссиётларга таъсир кўрсатиши билан изоҳлашди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: