Неймар Бразилия терма жамоасининг ЖЧ таркибига киритилди
Neymar. Brasil x Bolívia no Estadio Mangueirão, Belém do Pará - PA, Brasil. Eliminatórias 2026. Foto:Vitor Silva/CBF
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анселотти ЖЧ учун якуний таркибни эълон қилди. Жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўтказган 34 ёшли Неймар кутилмаганда рўйхатдан жой олди. Мутахассис тажрибали ҳужумчининг жисмоний ҳолати яхшилангани ва у жамоа муҳитига ижобий таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Анселотти Неймарни шунчаки захира ўйинчиси сифатида эмас, балки муҳим паллаларда, жумладан пеналтилар сериясида ҳам жамоага ёрдам бера оладиган футболчи сифатида кўрмоқда. 79 та гол билан Бразилия тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган футболчи 2023-йил октябрида олган оғир жароҳатидан сўнг яна халқаро майдонга қайтмоқда.
Таркибдаги янгиликлар барча учун қувончли бўлмади. Ёш иқтидорлар Эндрикк ва Раян илк бор мундиалга йўл олган бўлса, Челси ҳужумчиси Жоао Педро ва Реал Бетис вакили Антонй таркибдан четда қолди. Бу қарор футбол оламида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Жоао Педро ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ўз хафагарчилигини яширмади. У терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш орзуси амалга ошмаган бўлса-да, мухлис сифатида ватандошларини қўллаб-қувватлашини ва олтинчи чемпионлик учун тилакдош эканлигини билдириб ўтди.
