Исроил кучма тузилмалари кўнгиллиларни ҳибсга олишни ваҳший қўрқитиш акциясига айлантирди!

Исроил кучма тузилмалари кўнгиллиларни ҳибсга олишни ваҳший қўрқитиш акциясига айлантирди!

Тел-Авивнинг қаттиққўл сиёсати навбатдаги йирик халқаро можарога сабаб бўлди. Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган юзлаб кўнгиллиларни Исроил ҳарбийлари томонидан ўта қўпол тарзда ҳибсга олиниши Ғарбий Европада кескин танқидларга учради.

Италия бўлиб ўтган воқеани инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва Европа Иттифоқи фуқароларини намойишкорона камситиш деб атади. Бош вазир Нетаньяху эса ўз навбатида бу вазиятнинг Исроил учун салбий пиар (имиж) эффектидан хавотирга тушди.

Ашдод поргидаги «карикатура»: Тиз чўктирилган кўнгиллилар

Исроил кучишлатар тизимлари «Сумуд» (арабчадан таржима қилинганда — «матонат ва жасорат») флотилияси иштирокчиларини қўлга олиш жараёнини ОАВ орқали бутун дунёни қўрқитиш акциясига айлантирди. Бу орқали улар гўёки Фаластинга озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш учун денгиз блокадасини ёриб ўтишга уринган ҳар қандай одам шафқатсиз жазоланишини кўрсатмоқчи бўлишди.

Ашдод портида Фаластин тарафдорлари бўлган фаоллар Исроил мадҳияси садолари остида намойишкорона бетон полга тиз чўктирилди. Кўпчиликнинг қўллари орқасига боғланган, кўзлари эса боғлаб қўйилган. Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг шахсан ўзи томонидан уюштирилган бу ҳақоратли ҳаракат, аслида, мусулмонларнинг жамоавий намозига қилинган карикатурага ўхшаб кетди.

Очиқчасига мазах қилган Бен-Гвир ҳарбийлардан фарқли ўлароқ ҳатто ниқоб ҳам тақмаган ва ҳибсга олинганларнинг юзига қараб: «Исроил халқи тирик!» деган шиорни айтган. Вазият шуни кўрсатмоқдаки, ёрдам ва қўллаб-қувватлаш ўрнига инсонларни камситиш ва инсонийликдан маҳрум қилиш сиёсати олиб борилмоқда.

Илмоқли торт ва ўлим жазоси: Вазирнинг «орзулари»

Бу миллий хавфсизлик вазирининг биринчи шафқатсиз перформанси эмас. Май ойининг бошида Бен-Гвир ўзининг 50 ёшлик юбилейини ўзига хос торт билан нишонлаган эди: хотини унга совға сифатида кремдан ясалган дор илмоғи тасвирланган торт тақдим этган. Маъноси жуда оддий — март ойи охирида Кнессет исроилликларни ўлдиришда айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунни қабул қилган эди. Тортдаги ёзув эса шундай эди: «Орзулар ушалади».

Бундай ҳаракатлар Нетаньяху жамоаси Фаластин аҳолисини бутунлай йўқ қилишни орзу қилаётганидан далолат беради. Кўнгиллилар карвони олиб келаётган юклар манзилга етиб бормади, Ғазо аҳолиси эса очлик ва вайронагарчиликлар ичида қолмоқда.

«Уларни исроилликлар тўхтатиб қолишди. Биз араб давлатлари ва бутун дунё ушбу даҳшатли блокадани олиб ташлашга ёрдам беришидан умид қиламиз! Бизга ёрдам жуда зарур», — дейди Ғазо аҳолисидан бири.

Халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ва Европанинг сукути

Инсонпарварлик миссияси ташкилотчилари Исроил махсус кучлари халқаро сувларда кема экипажларини ушлаб туришга ва уларга нисбатан бундай шафқатсиз муносабатда бўлишга мутлақо ҳаққи йўқлигини маълум қилишди.

«Биз зудлик билан санкциялар жорий этишга, қурол-яроғ эълон қилишга, дипломатик изоляцияга ва геноцид, қамал, қийноқлар, апартҳейд ҳамда тинч аҳолини қонунсиз ҳибсга олишда айбдор бўлган ҳар бир расмий шахснинг халқаро ҳуқуқий жавобгарликка тортилишини талаб қиламиз», — дейилади миссия баёнотида.

Европа демократияси одатда бундай чақириқларни эътиборсиз қолдиради. Гарчи Франция ва Италия Исроил элчиларини тушунтириш бериш учун чақиртирган бўлса-да, Тел-Авив аллақачон баҳона топган: уларнинг даъвосига кўра, флотилия ташкилотчилари ҲАМАС террорчилари билан алоқадор бўлган ва кемалар қурол ишлатмасдан тўхтатилган.

Испаниялик Европарламент депутати Ирене Монтеро Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъулларини кескин танқид қилиб чиқди:

«Исроил Европа давлатлари фуқароларини ҳибсга олмоқда. Сиз эса фақат жилмайиб, кўзларингизни олиб қочяпсиз, уят бўлсин сизга!»

Турли мамлакатлардан келган 428 нафар фаол сўроқ қилиниб, депортация қилиниши кутилмоқда. Аммо одамлар бу камситишларга жим қараб турмоқчи эмас — Ашдод портида таҳқирланган 100 га яқин ҳибсга олинганлар муддатсиз очлик эълон қилишди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: