Мелони 40 йиллик тақиқдан сўнг мамлакатда ядро энергетикасини тикламоқчи
Италия Бош вазири Жоржия Мелони 40 йиллик тақиқдан сўнг ядро энергетикасини қайта тикламоқчи ва бу энергетика хавфсизлигини ошириши ҳамда импорт қилинадиган электр энергиясига қарамликни камайтиришини таъкидламоқда.
Унинг ҳукумати шу ёзда кичик модулли реакторларга (SMR) қаратилган ҳуқуқий базани ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Бироқ Италия Чернобил ҳалокати ва Фукусима-1 атом электр станциясидаги авария мероси туфайли ядро энергетикаси масаласида ҳамон жиддий иккига бўлинган, ушбу фожиалар сабаб италияликлар 1987 ва 2011 йиллардаги референдумларда ядро энергетикасидан воз кечишган эди.
