ТЕЗКОР ХАБАР: Трамп буни ҳам «думи»ни тугди!..
ТУЛСИ ГАББАРД МИЛЛИЙ РАЗВЕДКА ДИРЕКТОРИ ЛАВОЗИМИДАН ИСТЕЪФОГА ЧИҚДИ – МАРКАЗИЙ РАЗВЕДКА БОШҚАРМАСИ (ЦРУ) УНИНГ ЖАМОАСИНИ КУЗАТГАН
«Миллий разведка директори Тулси Габбард суяк саратонининг кам учрайдиган турига чалинган турмуш ўртоғига ғамхўрлик қилиш учун истеъфога чиқди. Бу расмий талқин. Бироқ парда ортида бундан анча қоронғироқ драма ривожланмоқда.
Габбард Трампга 30 июндан кучга кирадиган истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини топширди. Сабаб: унинг турмуш ўртоғи Авраамда жуда кам учрайдиган суяк саратони касаллиги аниқланган.
У «жуда миннатдор» эканлигини, аммо эрини қўллаб-қувватлаш учун лавозимидан кетишга мажбур бўлганини айтди.
Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) Габбард терговчиларининг «ҳар бир қадамини» кузатиб борганликда гумон қилинмоқда.
Унинг жамоаси Жон Кеннеди иши, COVID-19 нинг келиб чиқиши, Гавана синдромини текширган ва Байден давридаги «Номукаммал» (Imperfect) деб номланган разведка маълумотларини аниқлаган.
Инсайдер (маълумот тарқатувчи): ЦРУ ноқонуний равишда жосуслик қилган ва таҳлилчиларнинг маълумотларга киришини тўсиб қўйган.
Габбард Миллий разведка дирекцияси штатини қисқартирди, 500 мингдан ортиқ саҳифалик ҳужжатларни махфийликдан чиқарди ҳамда қурол-яроғнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўлинмасини ташкил этди.
Бу шунчаки тасодифми?»
