Исроил яна қасамхўрлик қилаяпди!..

Исроил яна қасамхўрлик қилаяпди!..

«Jerusalem Post»: Исроил разведка хизматлари минтақада кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда, Эрон ҳам Исроилга, ҳам Форс кўрфази давлатларига қарши тўсатдан ракета ва дрон ҳужумларини уюштиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида огоҳлантиргани хабар қилинмоқда.

Бундай хавотирлар Исроилнинг юқори мартабали ҳарбий раҳбарлари ва Мудофаа вазири Кац иштирокидаги вазиятни баҳолаш йиғилишидан сўнг пайдо бўлди.

Хавфсизлик хизмати вакиллари Теҳрон агар ўзига қарши ҳарбий ҳаракатлар содир бўлиши эҳтимоли ортиб боряпти деб ҳисобласа, олдиндин олдини олувчи (превентив) чораларни кўриши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

Минтақадаги ҳар қандай кескинлик тез фурсатда бутун ҳудудга тарқалиб кетиши мумкинлигидан хавотирлар фонида, Исроил мудофаа ва разведка идоралари юқори шайлик ҳолатида қолмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: