Президент қарори асосида 50 нафарга яқин беморда юқори технологик операциялар ўтказилди

Президент қарори асосида 50 нафарга яқин беморда юқори технологик операциялар ўтказилди

2026 йил 27 май соат 09:00 ҳолатига кўра:

Президентимизнинг «Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги қарори доирасида:

194 нафар бемор бола тиббиёт муассасаларига ётқизилиб, уларнинг 40 нафарида юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди;

112 нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган бемор тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиб, уларнинг 5 нафарида мураккаб жарроҳлик операцияси бажарилди;

14 нафар шахс тиббиёт муассасаларига ётқизилди ва уларнинг 2 нафарида жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: