Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам ажратилади
Президент фармонига мувофиқ, 2026/2027 йилги иситиш мавсумида моддий кўмак ноябрь ойида қуйидагиларга ажратилади:
🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга;
🔹»Маҳалла еттилиги» хулосаси билан эҳтиёжманд деб топилган айрим оилаларга;
🔹 Ёлғиз яшовчи ва ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга;
🔹 Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.
Шунингдек, туман ва шаҳар штаблари қарори билан бошқа оилалар ҳам ушбу ёрдамни олиши мумкин.
