“Tracker” юкхонасидан қарийб 9 кг наркотик модда топилди

“Tracker” юкхонасидан қарийб 9 кг наркотик модда топилди

Тошкент – Фарғона йўлида “Tracker” юкхонасидан қарийб 9 кг наркотик модда топилди

Тезкор тадбир давомида машина ЙПХ масканида тўхтатиб кўздан кечирилганда салондан 1,72 гр наркотик, юкхонадан эса яна 8 кг 913 гр “гашиш” топилган.

 

Аниқланишича, фуқаро хориждан контрабанда қилинган гиёҳванд моддани ўзининг доимий яшаш манзилига олиб кетаётган бўлган.

 

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: