Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Аниқланишича, Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан 2010 йилда туғилган вояга етмаган У.Я жорий йилнинг 3-июнь куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Терговга қадар текширув давомида, Андижон вилоят ИИБ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази инспектори-ижтимоий ходими лавозимида ишлаган С.Б вояга етмаган У.Мни Андижон шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйга олиб бориб, у билан жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 4-июнь куни С.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг тегишли ажрими билан гумонланувчи тариқасида “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Гумонланувчи Андижон бокс мактабининг етакчи вакилларидан бири, 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби ҳам эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатларининг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, якунида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: