Эрон Хўрмуз бўғозидаги ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда

Эрон Хўрмуз бўғозидаги ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда

Эрон Хўрмуз бўғозидаги таъсирини ҳатто эҳтимолий можаро якунланганидан кейин ҳам сақлаб қолиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Теҳрон нисбатан кам сондаги ракета ва дронлар ёрдамида ҳам дунёнинг энг муҳим нефт ташиш йўналишларидан бири бўлган Хўрмуз бўғози фаолиятига таъсир кўрсата олишини намоён қилди.

Хўрмуз бўғози орқали жаҳон бозорига катта ҳажмдаги нефт ва суюлтирилган газ етказиб берилади. Шу сабабли мазкур ҳудуддаги ҳар қандай кескинлик халқаро энергетика бозорларида жиддий акс-садо бериши мумкин.

CNN қайд этишича, Эроннинг минтақадаги имкониятлари ва стратегик жойлашуви мамлакатга Хўрмуз бўғозида муҳим таъсир ўтказиш имконини сақлаб қолмоқда. Шу боис ушбу сув йўлаги глобал энергетика хавфсизлиги нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этишда давом этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: