Илон Маск бойлиги кескин ошди
Жаҳоннинг энг бой инсонларидан бири бўлган Илон Маскнинг бойлиги бир кун ичида 165 миллиард долларга кўпайгани хабар қилинмоқда. Натижада тадбиркорнинг умумий капитали 1,3 триллион долларга етган.
Шу билан бирга, SpaceX компанияси қиймати ҳам сезиларли ўсиб, яна 370 миллиард долларга ошгани айтилмоқда. Натижада компаниянинг умумий баҳоси қарийб 3 триллион долларга яқинлашган.
Айни пайтда мазкур рақамлар мустақил молиявий манбалар томонидан тўлиқ тасдиқлангани ҳақида маълумот йўқ. Шу боис уларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш тавсия этилади.
