Бразилия собиқ президентининг ўғли 4 йилдан ортиқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бразилия собиқ президентининг ўғли 4 йилдан ортиқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бразилия Олий суди мамлакатнинг собиқ президенти Жаир Болсонарунинг ўғли Эдуарду Болсонаруни сиртдан тўрт йил икки ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.

41 ёшли Эдуарду Болсонаруга нисбатан чиқарилган ҳукм унинг отасига қарши давлат тўнтаришига уриниш бўйича иш юзасидан АҚШда лоббичилик фаолияти олиб боргани билан боғлиқ. Терговчиларнинг фикрича, у Вашингтонни Бразилияга қарши тарифлар ёки санкциялар жорий этишга ундаш орқали мамлакат суд тизимига босим ўтказишга ҳаракат қилган.

Собиқ конгресс аъзоси Эдуарду Болсонару ўтган йили АҚШга кўчиб ўтган ва ҳозирда Техас штатида яшамоқда. У суд қарорини «асоссиз ва кулгили» деб атаб, бу иш сиёсий сабабларга кўра қўзғатилганини билдирди.

Эдуарду Болсонару ижтимоий тармоқларда судьялар унинг сиёсий фаолиятига тўсқинлик қилиш ва келажакда сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этишга уринаётганини таъкидлади. Шунингдек, у суд жараёни ҳақида расман хабардор қилинмаганини, иш тафсилотларини оммавий ахборот воситалари орқали билганини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: