Украинанинг ЕИга аъзолиги нега кечикмоқда?
Франция ва Нидерландия Украинанинг Европа Иттифоқига тезкор аъзо бўлиши йўлидаги асосий тўсиқларга айланди — Euractiv.
»Албанияга аллақачон 11 йил кетди, нега биз буни Украина билан уч ҳафтада амалга оширишимиз керак?» — деди ЕИ дипломатларидан бири анонимлик шарти билан.
Украина томони Европа Иттифоқига 2028 йилда аъзо бўлишни талаб қилмоқда ва ушбу банд Россия билан тузилиши мумкин бўлган эҳтимолий тинчлик келишувига киритилишидан умидвор.
Бироқ, нашрнинг қайд этишича, бундай яқин муддат Европа расмийлари томонидан имконсиз ва ҳатто муҳокама ҳам қилинмайдиган масала сифатида кўрилмоқда.
Германия расмийларининг фикрича, ягона вариант канцлер Фридрих Мерцнинг Украинага «ассоциацияланган аъзолик» мақомини бериш таклифидир. Бу Украина Европа Иттифоқига тўлиқ интеграция қилинмагунча амал қиладиган, овоз бериш ҳуқуқисиз аъзолик ҳисобланади. Киев эса бу вариантни рад этмоқда.
