АҚШ Ғазо секторига яна бир гуруҳ инсонпарварлик ёрдамини етказди
Қўшма Штатлар Ғазо секторининг блокададаги шимолий ҳудудларига 25 мингдан ортиқ овқатга тенг инсонпарварлик ёрдами солинган контейнерларни ҳаво орқали етказишни ташкил қилди.
Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида маълум қилди.
Операциядан мақсад Ғазо аҳолисининг асосий эҳтиёжларини қондиришдир.
CENTCOM маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар Қўшма Штатлар Ғазо секторига ҳаво орқали 1082 тонна гуманитар ёрдам етказиб берди.
Хабарда айтилишича, Қўшма Штатлар инсонпарварлик ёрдамини ҳаво орқали етказишда давом этади.