Москва ёнмоқда: Нефть заводига зарба берилди, аэропортлар ёпиқ
Бугун Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига Украина томонидан камида 30 та дрон билан такрорий ҳужум уюштирилди. Пойтахтдаги барча аэропортлар ёпилган.
Вазият жиддий: Ёнилғи базаларига берилаётган зарбалар сабаб, энг кўп нефтга эга давлатлардан бири бўлган Россия ёнилғи импорт қилишни бошламоқда. Ички бозорда аҳолига бензин сотишга чекловлар қўйилди.
