«Эрон ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирмагунча, АҚШдан бир тийин ҳам олмайди»
АҚШ вице-президенти Венснинг айтишича, Эрон ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирмагунча, АҚШдан бир тийин ҳам олмайди.
Бошқа баёнотлар:
— Келишувни амалга ошириш учун 60 кунлик муддат расман бугун бошланди;
— Эрон юқори даражада бойитилган уран захираларини йўқ қилишга ва бутун дунёга таҳдид соладиган ракеталарни ишлаб чиқишдан воз кечишга ваъда берди;
— Санкциялар фақат келишув амалга оширилган тақдирдагина босқичма-босқич бекор қилинади. Агар Теҳрон ядровий дастурини қайта бошласа, чекловлар қайта тикланади;
— Аввалги санкциялар самарасиз эди ва уларнинг бекор қилиниши Эрон молия тизими орқали пул оқимини яхшироқ кузатиш имконини беради;
— АҚШ Эрон денгиз портларининг блокадасини бекор қилди ва Теҳрон савдо кемаларининг Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат беришни бошлади;
— Эрон Ҳормуз бўғозидаги кемаларга кетма-кет иккинчи кеча ҳужум қилмади ва ҳозирда келишувларга риоя қилмоқда;
— Кеча бўғоздан 12,5 миллион баррел нефт ўтди — бу можаро бошланганидан бери энг кўп;
— Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо у тинчлик жараёнини ҳурмат қилишга мажбурдир.
