Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Бу ҳақда АҚШнинг юқори мартабали амалдорларидан бирига таяниб Reuters хабар берди.
Манбанинг сўзларига кўра, сулҳ режими бугун, 19 июн куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 да кучга кирди.
Унинг айтишича, келишувга АҚШ ва Қатар воситачилари томонидан, Эрон кўмагида олиб борилган музокаралар натижасида эришилган.
Ҳозирча Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” томонидан ушбу келишув юзасидан расмий баёнот берилмади.
Ливанда жанговар ҳаракатларнинг тўхтатилиши 17 июн куни АҚШ ва Эрон томонидан имзоланган ўзаро англашув меморандумида назарда тутилган. Президент Доналд Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий ҳаракатларини ўта агрессив деб танқид қилган эди.
