“Okaz” газетаси: Саудия компанияси бошчилигидаги консорциум Тошкентда йирик авиация хабини барпо этади

“Okaz” газетаси: Саудия компанияси бошчилигидаги консорциум Тошкентда йирик авиация хабини барпо этади

Арабистонининг нуфузли “Okaz” газетасида V Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари ҳамда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликка бағишланган таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Саудия Арабистони делегациясининг Тошкент форумидаги фаол иштироки икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сармоявий алоқалар янги босқичга чиққанининг яққол исботи бўлди. Анжуман доирасида Саудия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ҳамда ҳукумат вакиллари иштирокида қатор учрашувлар ўтказилиб, ўзаро манфаатли битимлар имзоланди.

Энг муҳим воқеалардан бири — Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳудудида (1310 гектар майдонда) барпо этиладиган янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш ва бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши бўлди. Мазкур йирик инфратузилмавий лойиҳа Саудия Арабистонининг “Vision Invest” компанияси бошчилигидаги халқаро консорциум томонидан, Корея ва Япония ширкатлари шериклигида амалга оширилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: