Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги можаро АҚШ ва Эроннинг ядровий дастур бўйича музокараларини боши берк кўчага киритиб қўйди
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШ расмийларига таяниб ёзмоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотларга қарамай, Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» бир-бирини келишувни бузишда айблашда давом этмоқда. Шу сабабли Эрон Ливанни ҳам АҚШ томони билан тузиладиган келишувга киритишни талаб қиляпти ва шу боис Швейцариядаги музокараларга ўз делегациясини юборишдан бош тортди. Шунингдек, у ерда АҚШ вице-президенти Вэнс ва махсус вакил Стив Уиткофф аллақачон бўлиб турибди.
«Музокаралар бошланишининг янги санаси ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, гарчи Швейцария Ташқи ишлар вазирлигининг ишонтиришича, Бюргеншток курортида тайёргарлик ишлари давом этмоқда», — деб ёзмоқда агентлик.
