Санкт-Петербургда ўзбекистонлик дворник бир неча кишини ёнғиндан қутқариб қолди
Воқеа кеча, 25 апрель куни Подолская кучасида содир бўлган. Ёнғин натижасида тўртта хонадон вайрон бўлган. Ўт ўчирувчилар етиб келишган ва зинапояни қўйишган, бироқ қизларнинг унга етиб бориши қийин бўлган. Шунда уларга коммунал хизмати ходими ёрдамга келган.
Қаҳрамоннинг исми – Олим. У Санкт-Петербургда етти йилдан буëн яшаб, дворник бўлиб ишлайди.
«Бунга қадар Ўзбекистон десант қўшинларида хизмат қилганман. Шу боис жисмонан тайёрлигим яхши ва тезда ёрдамга шошдим», – деган ўзбекистонлик «Фонтанка» билан суҳбатда.