Элдор Шомуродов Португалияга қарши ўйиндаги йирик мағлубиятдан кейин мухлислардан узр сўради
«Ҳали олдинда 3-ўйин бор. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва Жаҳон чемпионатида ғалабага эришишга интиламиз», деди Шомуродов.
Журналистлар мураббийнинг футболчиларга қандай вазифа бергани ҳақида сўраганида, у шундай деди:
«У бизга кўпроқ тўп назоратини сақлашни ва ҳимояни янада мустаҳкам қилишни топширганди».
