Дуал таълимдагилар учун стипендия тизими жорий этилади
2026/27 ўқув йилидан техникумларда дуал таълим бўйича ўқиётганларга махсус платформа орқали стипендия тўланади.
📊Миқдорлар:
— 1-курс — БҲМ 1 баравари;
— 85%+ ўзлаштириш — БҲМ 3 баравари;
— ғолиблар — БҲМ 3 баравари.
Давомат ва баҳолар электрон тизимда ҳисобланади.
Тўловлар ҳар ойнинг 15-санасигача амалга оширилади.
Сабабларга кўра (давоматсизлик, қоидабузарлик, шартнома бекор бўлиши ва ҳ.к.) стипендия тўхтатилиши мумкин.
