Ғолибов эронликларни Али Хоманаий учун қасд олишга чақирди
Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағир Ғолибов мамлакат аҳолиси, жумладан ёшлар, шаҳидлар оилалари, урушда яраланганлар ҳамда барча фуқароларни Эрон етакчиси дафн маросимига оммавий равишда келишга чақирган.
Унинг сўзларига кўра, халқ ушбу маросим орқали бирликни намоён этиши ва тарихда муҳим саҳифа ёзиши керак. Ғолибов, шунингдек, “адолатсизлик ва зўравонликка қарши туриш” ҳамда “етакчи қони учун қасос талабини билдириш” зарурлигини таъкидлаган.
