Туркияда сойда 21 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди

Туркияда сойда 21 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди

«Cumhuriyet» нашрининг ёзишича, Муғла вилоятининг Сейдикемер туманида яшовчи 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси сойда чўмилиш учун уйидан чиққан.

Орадан анча вақт ўтгач, ўғлидан хавотирланган отаси сой бўйига борган. У йигитга тегишли буюмларни топгач, 112 тезкор хизматига мурожаат қилган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида йигитнинг жасади топилди.

Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: